ЎзА Ўзбек

28.10.2019 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз Қозоғистонда 6 та медални қўлга киритди

Боксчиларимиз Қозоғистонда 6 та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида “Жетысу кубоги“ халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами олтита медални қўлга киритди.

Амиршоҳ Самадов, Шоҳрух Алматов ва Ситора Турдибекова ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин, финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Шаҳбоз Юнусалиев кумуш медалга сазовор бўлди.

Маржона Савриева ҳамда Хадичабону Абдуллаева кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда бронза медали билан тақдирланди.

2 554
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА