ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз онлайн машғулот ўтказди

Боксчиларимиз онлайн машғулот ўтказди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси мутассадди раҳбарлари боксчиларимиз билан онлайн машғулот ўтказди.

Федерация матбуот хизматининг хабар беришича, бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов карантин даврида спортчиларимиз вақтини қандай ўтказаётгани, машғулотлар учун яратилган шароитлар ҳақида қўшимча маълумот берди.

Онлайн машғулотни кузатиб борган Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳам спортчиларга тавсиялар берди, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, керакли кўрсатмаларни бераётган мураббийларга, тинимсиз меҳнат қилаётган боксчиларга миннатдорлик билдирди.

2 921
ЎзА