ЎзА Ўзбек

06.03.2020 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда

Боксчиларимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда

Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир қизғин баҳсларга бой ўтмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Элнур Абдураимов 63 килограммгача вазн тоифасида филиппинлик Жеймс Палисте билан куч синашди ва йирик ҳисобда зафар қучди. Саралаш босқичининг иккинчи даврасида вазни 75 килограммгача бўлган боксчимиз Фанат Қаҳрамонов самоалик Енсен Поутоага қарши ўтган жангда ғалаба қозонди. Дилшод Рўзметов австралиялик Пауло Аокусога имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун бўлиб ўтадиган беллашувларда тўрт ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилади. Бобоусмон Батуров Доминик Ройга (Янги Зеландия), Мафтунахон Мелиева Маи Китога (Япония), Навбаҳор Ҳамидова Надежда Рябецга (Қозоғистон), Санжар Турсунов Тариқ Муҳаммад Рабеаҳга (Ироқ) қарши беллашади. Баҳслар тушдан кейин бошланади.

2 411
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА