Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 11:12 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз ўнта медални қўлга киритди

Боксчиларимиз ўнта медални қўлга киритди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди.

Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Куба, Украина, Болгария, Арманистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 200 дан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун куч синашди.

Терма жамоамиз аъзолари Исроил Мадримов, Миразиз Мирзахалилов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Финалга қадар барча жангларда зафар қучган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов кумуш, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ва Жасурбек Латипов эса бронза медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 075