Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 14:44 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз мусобақани муваффақиятли бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Боку шаҳрида ўтказилаётган анъанавий "Буюк ипак йўли – 2017" халқаро турнирини муваффақиятли бошлади.

91 килограмм вазн тоифасида Сардор Бегалиев дастлабки жангини россиялик Магомедмурод Арсланбековга қарши ўтказди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда боксчимиз рақибини мағлубиятга учратди.

Вазни 64 килограмм бўлган чарм қўлқоп усталари баҳсида Иқболжон Холдоров қозоғистонлик Аян Калибеков устидан йирик ҳисобда зафар қучган бўлса, 49 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Мироншоҳ Ибрагимов мезбон боксчи Ёдгор Алиев устидан ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 597






Все о погоде - Pogoda.uz