ЎзА Ўзбек

30.07.2019 14:58:06 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади


Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича Магомед-Салам Умаханов хотирасига бағишланган XXI халқаро мусобақани вакилларимиз муваффақиятли бошлади.

Дастлабки кунда вазни 56 килограммгача бўлган боксчимиз Олим Ҳусанбаев ҳиндистонлик Гаурав Соланкига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 64 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Расулов грециялик Ставрос Хажигеоргиадисни йирик ҳисобда енгди.

Шунингдек, Акмурад Ғаффоров россиялик Зубер Якубовни, Саиджамшид Жафаров туркманистонлик Тогурбек Паззиевни, Шоҳрухбек Рустамов эса россиялик Владимир Мирончиковни мағлубиятга учратди

64 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобурмирзо Толибов мағлубиятга учради.