Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 12:48 Чоп этиш версияси

Боксчиларимиз халқаро турнир ғолиби

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда муносиб қатнашди.

75 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов озарбайжонлик Исмоил Ҳусайнли, россиялик Ризвон Эликхонов ва қозоғистонлик Алмаз Тлеубергенов устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Исроил мутахассислар томонидан турнирнинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

Шунингдек, финал жангларида боксчиларимиздан Маҳмуд Ғоипов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қанағат Маралов, Дилшод Нурим ва Ойбўлди Дауренулини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада Отабек Холматов ва Мадиёр Саидраҳимов кумуш медалга сазовор бўлди. Мироншоҳ Иброҳимов, Муроджон Аҳмадалиев, Санжар Турсунов эса терма жамоамиз ҳисобига бронза медални келтирди.

Шу тариқа боксчиларимиз нуфузли мусобақада 4 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
8 352






Все о погоде - Pogoda.uz