ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Бокс: жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Бокс: жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик

Хабарингиз бор, бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида ХХ жаҳон чемпионати бошланди.

Екатеринбург шаҳрида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда терма жамоа аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда спортимиз мутасаддилари иштирок этишди.

photo5454167583688338290.jpg

Шунингдек, очилиш маросими олдидан С.Полатов терма жамоамиз аъзолари билан учрашди. Учрашувда юртимиз боксчилари мусобақада ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётганлиги ҳамда халқимиз спортчилардан юқори натижаларни кутишаётганлиги алоҳида таъкидланди. Сакен Полатов мусобақада иштирок этадиган чарм қўлқоп усталарига омад тилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, учрашувдан сўнг йигитларимиз ортида она Ватани, халқи ва оила аъзолари турганлигини янада чуқурроқ ҳис қилишди ва жаҳон чемпионатида юқори натижалар учун астойдил ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

photo5454125514483674380.jpg

Дарвоқе, бугуннинг ўзидаёқ дастлабки боксчимиз рингга кўтарилди ҳамда ғалаба нашидасини сурди.

-75 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов илк босқичда мўғулистонлик Даваасурен устидан ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.

3 172
ЎзА