ЎзА Ўзбек

07.09.2019 Чоп этиш версияси

Бокс: терма жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёр

Бокс: терма жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёр

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлашди. Ушбу йиғин доирасида чарм қўлқоп усталаримиз жисмоний ва тактик машғулотлардан ташқари спарринг жангларида ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги м атбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти спортчиларимизнинг жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан мусобақалар ўтказиладиган Екатеринбург шаҳрида ташкил этди. Бу ғоя шубҳасиз терма жамоамизнинг мослашув жараёни учун ижобий таъсир қилади.

Хабарингиз бор, 8 сентябрь куни Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу нуфузли мусобақада юртдошларимиз совринли ўринлар учун энг асосий даъвогарлардан бири ҳисобланишади.

Қайд этиш лозимки, ҳозирда Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штабидан ташқари боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари ҳам Екатеринбургда бўлиб туришибди.

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазнда олтин медални қўлга киритган эди.

7 341
ЎзА