ЎзА Ўзбек

23.07.2018 16:33 Чоп этиш версияси

БОКС: Терма жамоамиз Осиё ўйинларига тайёр!

БОКС: Терма жамоамиз Осиё ўйинларига тайёр!
Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинлари бошланишига ҳам бир ойдан кам вақт қолди. Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур расмий турнирда имкон қадар совринлар салмоғини кўпайтиришни режалаштирган ва тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхатини расман эълон қилди. Бундан бир неча кун олдин ҳам таркиб аниқланганди. Бу сафар эса таркибда бир нафар боксчи алмашди ва якуний хулосага келинди. -69кг вазн тоифасида Маҳмуд Ғоипов эмас, Бобоусмон Ботуров иштирок этадиган бўлди.

Бош мураббий эълон қилган якуний таркиб:

Эркаклар: Ҳасанбой Дўсматов (-49кг), Жасурбек Латипов (-52кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-56кг), Шунқор Абдурасулов (-60кг), Иқболжон Холдоров (-64кг), Бобоусмон Ботуров (-69кг), Исроил Мадримов (-75кг).

Аёллар: - Ёдгорой Мирзаева (-57кг).

Спорт делегациямизнинг таркиби эса қуйидагича бўлди:

Жамоа раҳбари - Шерзод Тошматов
Бош мураббий - Марат Қурбонов
Мураббийлар - Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиоҳунов
Шифокор - Комилжон Расулов

О.Юнусов, ЎзА
3 838