ЎзА Ўзбек

06.08.2019 16:12 Чоп этиш версияси

Бокс: Осиё чемпионатида барча юртдошларимиз ярим финалда

Бокс: Осиё чемпионатида барча юртдошларимиз ярим финалда

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар нималарга қодир эканлигини намойиш этишяпти.

Қувайт давлатида давом этаётган нуфузли мусобақанинг чорак финал жанглари чинакамига юртдошларимизга аталди. Ярим финал учун рингга кўтарилган ўн нафар босчимизнинг барчаси рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Лазизбек Тўлқинов ва Мирзоб Некбоев ҳаттоки рақибларини белгиланган раундларда жанг ўтказишига ҳам имкон бермади – Лазизбек иккинчи раунддаёқ, Мирзобжон эса биринчи раундда мақсадига эришди – рақибларини нокаут ҳолатига туширди. Қолган боксчиларимиз ҳам йирик ҳисоблар қайд этишиб, мухлису мутахассисларни мамнун этди.

Чорак финал жангларида қайд этилган натижалар:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Павел Токарев (Қозоғистон) – 5:0
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Салим Аббос (Ироқ) – 4:1
-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Баддур Муҳаммад Али (Сурия) – 4:1
-43 кг: Умидилло Расулов – Бинд Рупеш (Ҳиндистон) – 4:1
-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Нихил (Ҳиндистон) – 3:2
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Шерпа Вангди (Непал). Боксчимиз 2-раундда рақибини нокаутга учратди.
-52 кг: Далержон Бозоров – Ашиш (Ҳиндистон) – 5:0
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Вадим Баурин (Қирғизистон) – 5:0
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Аидос Матаев (Қозоғистон) – 5:0
-61 кг: Мирзоб Некбоев – Абу Жиҳад Яхё (Иордания). Боксчимиз 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Бир кун аввал ўтказилган жангларда тўрт нафар боксчимиз – Шавкатжон Болтаев, Шаҳбоз Ҳамидуллаев, Айназар Кенесбаев ва Ҳусанбой Риҳсибоев ҳам ярим финалга йўл олганди.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА
850