ЎзА Ўзбек

21.05.2020 Чоп этиш версияси

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси онлайн машғулот ўтказди

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси онлайн машғулот ўтказди

Бугун, 21 май куни бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси вакиллари иштирокида навбатдаги онлайн машғулот ташкил этилди. Бу ҳақда федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу машғулотларни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, бош котиб Муроджон Мамадалиев ҳам кузатиб борди.

Машғулотларни ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бекзод Хидиров олиб борди. Йигитларимиз эса берилган топшириқларни астойдил бажаришди.

Онлайн машғулот давомида федерация раҳбарияти томонидан шундай рухда давом этиш лозимлиги, яқин орада ўқув-машғулот йиғинлари бошланиши таъкидланди.

3 999
ЎзА