ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

23-29 октябрь кунлари пойтахтимизда жойлашган “Универсал”​ спорт саройида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 200 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. 

photo5316980817811057793.jpg

photo5314453319751675194.jpg

photo5316586715906945027.jpg

Қарийб бир ҳафта давом этган муросасиз жангларда юртимизнинг энг кучли боксчилар ўзаро беллашдилар.

Айтиш жоизки, турнир давомида бир қанча кутилмаган натижалар ҳам учраб турди. Шунингдек, айрим боксчилар ўзларига бўлган ишончни ва мухлислар кутган ҳаяжонли жангларни ҳам тақдим этишди.

photo5316980817811057789.jpg

photo5314453319751675205.jpg

Хусусан, Элнур Абдураимов (-64 кг) ўз вазнида Ўзбекистон чемпиони номига муяссар бўлган бўлса, 2018 йилнинг энг яхши спортчиси ҳамда Аргентинада ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби Абдумалик Халаков, ана шу Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Жаҳонгир Раҳмонов ҳам умидли ва келажаги бор боксчилар эканлигини исботлаб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

photo5314453319751675196.jpg

photo5314453319751675206.jpg

10 та вазн тоифасида ташкил этилган баҳсларнинг якунида мазкур Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчиси соврини – Руфат Рисқиев кубоги Абдумалик Халаковга топширилди.

Ҳал қилувчи беллашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

-49 кг: Аброрбек Абдусаломов (Андижон) – Умарқул Эрматов (Жиззах) -/+

-52 кг: Мироншоҳ Ибрагимов (Бухоро) – Фозилжон Абдумуродов (Жиззах) -/+

-56 кг: Фазлиддин Каттақулов (Сурхондарё) – Ойбек Жўраев (Тошкент вилояти) 2:3

-60 кг: Абдумалик Халаков (Тошкент вилояти) – Сардор Музаффаров (Тошкент вилояти) 5:0

-64 кг: Элнур Абдураимов (Тошкент вилояти) – Мужибилло Турсунов (Андижон) +/-

-69 кг: Фазлиддин Мелибоев (Фарғона) – Жаҳонгир Раҳмонов (“Динамо”) 0:4

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд) – Одилжон Аслонов (Бухоро) 2:3

-81 кг: Шоҳрухбек Рустамов (Фарғона) – Шуҳрат Абдуллаев (“Динамо”) 1:4

-91 кг: Жамшиджон Абдуллаев (Фарғона) – Мирзоҳид Абдуллаев (“Динамо”) 3:2

+91 кг: Лазизбек Муллажонов (Фарғона) – Улуғбек Мубинов (Бухоро) 1:4

photo5314453319751675207.jpg

photo5316586715906945035.jpg

photo5314453319751675214.jpg

5 529
ЎзА