ЎзА Ўзбек

18.09.2018 Чоп этиш версияси

БОКС: Андижон биринчи, Бухоро иккинчи, Фарғона эса учинчи бўлди

БОКС: Андижон биринчи, Бухоро иккинчи, Фарғона эса учинчи бўлди

Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия захиралари коллежида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси якунига етди. Икки юздан зиёд ёш боксчилар иштирок этган турнирни ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакат терма жамоасига муносиб номзодларни танлаб олишдан иборат эди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган жанглар натижасига кўра олдиндан кутилганидек бош соврин бокс мактаби асосчилари – андижонликларга насиб этди. Иккинчи ўринни бухороликлар қўлга киритган бўлса, фарғоналиклар учинчи ўрин билан кифояланди. Қизиғи, мусобақа мезбонлари – пойтахтликлар совринлардан бебаҳра қолди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкентда ҳаваскор ёшлар ўртасида мусобақа билан параллел равишда Самарқандда профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги бешта вазн тоифасидаги финал жанглари бўлиб ўтди.

Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

50 кг. - 1. Шаҳзодбек Шаробиддинов (Андижон), 2 .Дониёр Раҳимбоев (Хоразм), 3. Сарвар Усмонов (Тошкент).

57 кг. - 1. Бексултон Равшанов (Тошкент вилояти), 2. Акмалшох Тўраев (Бухоро), 3. Ихтиёр Мирзаев (Андижон).

61 кг. - 1. Меҳрож Мавлонов (Самарқанд), 2. Бургут Ҳожибоев (Наманган), 3. Илҳомбек Ҳасанов (Хоразм).

79 кг. - 1. Шаҳзод Маузеров (Сурхондарё), 2. Шоҳруҳ Камолдинов (Тошкент шаҳри), 3. Жамшидбек Саидназаров (Хоразм).

90 кг. - 1. Ренат Раҳимов (Қорақалпоғистон), 2. Ғайбулло Қўчқоров (Наманган), 3. Асқар Мирзаев (Қашқадарё).

4 371
Ойбек Юнусов, ЎзА