ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Бокс: ҳамюртларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум

Бокс: ҳамюртларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум

Хабарингиз бор, эртага Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида ХХ жаҳон чемпионати бошланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун жаҳон чемпионати баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра мазкур мусобақада ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталаримиз ўз рақибларини билиб олишди.

Демак, -52 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров биринчи даврада туркманистонлик Гулижоновга қарши рингга кўтарилса, -57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов эса баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Шунингдек, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ҳамда Баҳодир Жалолов каби етакчи боксчиларимиз ҳам биринчи даврадан озод этилган.

photo5451658944830352302.jpg

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия)/Иванов (Польша)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина)/Миккалеф (Черногория)

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия)/Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина)/Рамазон Пурделавар (Эрон)

Эслатиб ўтамиз, Германияда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов олтин медалга сазовор бўлганди. Умид қиламизки, бу сафар чемпионларимиз сафи кўпаяди.

photo5451679053867231966.jpg

photo5452149795167775534.jpg

6 178
ЎзА