ЎзА Ўзбек

13.08.2018 17:02 Чоп этиш версияси

“Боболар ва набиралар” футбол мусобақаси

“Боболар ва набиралар” футбол мусобақаси Наманган шаҳридаги 35-умумтаълим мактабининг сунъий қопламали ўйингоҳида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида боболар ва набиралардан ташкил топган жамоалар ўртасида шаҳар ҳокими соврини учун футбол мусобақаси ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига бағишлаб илк бор ташкил этилган мусобақада 6 та жамоа ғолиблик учун баҳслашди.

photo5443113321415944507.jpg

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида "Исфархон" маҳалласининг “Исфархон” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Машраб номидаги маҳалланинг “Бунёдкор” жамоаси ғолиб чиқиб, шаҳар ҳокими кубогини қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда "Оби-ҳаёт" маҳалласининг “Массагетлар” жамоасидан 4:3 ҳисобида устун келган "Машад" маҳалласининг “Машад” жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой олди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Оқилхон Дадабоев, журналист

8 334