ЎзА Ўзбек

01.05.2019 Чоп этиш версияси

Бобо-Усмон Батуров ўзбек боксчилари орасида энг яхшиси

Бобо-Усмон Батуров ўзбек боксчилари орасида энг яхшиси

Ўзбекистон бокс федерацияси қитъа биринчилиги якунларига бағишланган тадбир ташкил этди.

Мазкур тадбирда Осиё чемпионатида иштирок этган боксчиларимиз орасида энг яхшиси аниқланди. Унга кўра, -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, олтин медаль соҳибига айланган Бобо-Усмон Батуров “Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши боксчиси” мукофотига лойиқ кўрилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бобо-Усмон Батуров Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилган ва якунда олтин медални қўлга киритган эди.

2 210
ЎзА