ЎзА Ўзбек

01.04.2019 10:23:56 Чоп этиш версияси

“Бинокор”га ким рақиб бўлади?


Пойтахтимиздаги “Ice City” кўнгилочар-спорт мажмуасида давом этаётган хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатининг плей-офф босқичида кеча навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Плей-офф босқичининг иккинчи финалчиси номини аниқлаб бериш учун “Семурғ” ва “Ҳумо” хоккейчилари ўртасида кечаётган кураш тобора шиддатли тус олмоқда. f7896d81-d584-4348-acca-36099df555db.jpg

Умуман, бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳамиша кескин ва муросасиз кечади. Шу сабаблими, улар ўртасидаги баҳсларда мухлислар оқими ҳам ортиб бормоқда.

“Семурғ” ва “Ҳумо” жамоалари ўртасидаги сериянинг навбатдаги баҳсида “Семурғ” хоккейчилари 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа ғолиб жамоани плей-оффнинг финал баҳси томон яқинлаштирди. Зеро, яна бир ютуқ билан “Семурғ” хоккейчилари финалга йўл олади.

Плей-офф босқичининг навбатдаги баҳси 2 апрель куни кеч соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида “Бинокор” жамоаси қаторасига учта ўйинда ҳам ғалабага эришиб, муддатидан аввал финал йўлланмасини қўлга киритди.4773420c-821c-48bd-8ed2-a6a7fce86562.jpg

Илк маротаба ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати регламентига кўра, плей-офф босқичида жамоалар учта ғалабагача кураш олиб боради. 

Агар ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келса, ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақт белгиланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, у ҳолда буллитлар сериясига мурожаат қилинади.

Тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатининг ғолиби эса апрель ойида аниқланади.

9290c769-1b62-491d-8cfe-5707f3376e85.jpg