ЎзА Ўзбек

05.01.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Биатлон бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда

1514975884_1355815541_biatlon_muzhchiny-25.jpgГерманиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги тўртинчи босқич мусобақалари давом этмоқда.

Мусобақанинг аёллар ўртасида ўтказилган спринт пойгасида словакиялик Анастасия Кузмина марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди. Финляндия шарафини ҳимоя қилаётган Кайса Мякяряйнен иккинчи поғонадан жой олган бўлса, чехиялик Вероника Виткова пойгани учинчи бўлиб якунлади.

Бугун, 5 январь куни биатлон бўйича жаҳон кубоги тўртинчи босқичида эркаклар 10 километр масофага ўтказиладиган спринт пойгаларида баҳслашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 122