ЎзА Ўзбек

13.04.2018 12:29 Чоп этиш версияси

Биатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Биатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги бошланди
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номли спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ўтказилмоқда. 

Мусобақада 100 нафарга яқин ёшлар ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда. Мамлакат биринчилигининг ўғил болалар ўртасидаги спринт пойгаларида фарғоналик Музаффар Мамасолиев биринчи, сурхондарёлик Виталий Сластён иккинчи, самарқандлик Бунёд Муҳиддинов учинчи ўринни қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги спринт баҳсида самарқандлик Мадина Сагатова, Севара Чориева, Тошкент вилоятидан Зуҳра Ҳалимова шоҳсупага кўтарилди.
 
Бугун таъқиб пойгалари ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 496