Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 14:40 Чоп этиш версияси

Бешинчи тур кутилмаган натижа билан бошланди

Бешинчи тур кутилмаган натижа билан бошланди Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг бешинчи туридан жой олган дастлабки иккита учрашувда кутилмаган натижалар қайд этилди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва жорий мавсумда бирон марта мағлубиятга учрамаган "Локомотив" сафарда "Шўртан" меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ғузорликлар сафида тўп сураётган Умарбек Эшмуродов 17-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Игорь Таран 78-дақиқада пойтахтликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.

"Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Кескин ва муросасиз учрашувда "Қизилқум" вакиллари мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоага ғалаба келтирган ягона голга Илҳом Юнусов муаллифлик қилди.

Бешинчи турнинг қолган учрашувларида «Қўқон – 1912» – «Динамо», «Навбаҳор» – «Машъал», «Пахтакор» – «Металлург», «Сўғдиёна» – «Обод», «Бухоро» – «Нефтчи», «Олмалиқ» – «Насаф» жамоалари ўзаро баҳслашади.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 122






Все о погоде - Pogoda.uz