ЎзА Ўзбек

14.11.2019 Чоп этиш версияси

Беш нафар боксчимиз ярим финалда

Беш нафар боксчимиз ярим финалда

Осиё чемпионати – 2019

Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида беш нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чемпионатнинг ўғил болалар ўртасида ўтган чорак финал баҳсида Хуршидбек Расулжонов ироқлик Ҳусейн Абдулҳадини, Мирзабек Мирзахалилов япониялик Шунносуке Хирацукани, Раҳматилло Тошпўлатов Жанубий кореялик Субин Кимни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Қизлар ўртасида ярим финал йўлланмаси учун куч синашган вакилларимиздан Сайдинисо Муҳаммадалиева филиппинлик Синаджан Марини 4:1 ҳисобида енгган бўлса, истеъдодли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова тажрибали қозоғистонлик боксчи Асел Сагатовага қарши жанг ўтказиб, ғалаба қозонди.

Афсуски, умидли боксчимиз Ситора Турдибекова таиландлик Сомнуек Панпатчарага қарши ўтган жангда имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида 11 нафар боксчимиз чорак финал жангларини ўтказади.

2 608
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА