ЎзА Ўзбек

14.04.2019 19:45 Чоп этиш версияси

“Бенфика” юлдузи “Ювентус” эътиборида

“Бенфика” юлдузи “Ювентус” эътиборида

Туринликлар “Бенфика”нинг истеъдоди порлоқ, дея қаралаётган футболчиси Жоау Фелиш учун жиддий таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Tuttosport нинг клубдаги ишончли манбаси маълум қилди.

19 ёшли футболчи мазкур мавсумдан бошлаб кўплаб гранд клубларнинг эътиборига тушган эди. Фелишнинг Европа Лигаси доирасида “Айнтрахт” дарвозасига киритган учта голидан кейин, “ошиқлари” яна жонланиб қолишди.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед”нинг “янги Роналду”га ишқи кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ Фелишга бошқа клубларнинг ҳам қизиқиши йўқ эмас. Жумладан, “Ювентус”. Туринликлар Жоауни қўлга киритишда унинг агенти Жорже Мендеш ҳамда португалиялик юлдуз Криштиану Роналдудан фойдаланмоқчи. Бу “Бенфика” футболчисини сотиб олишда қўл келиши мумкин.

Аммо трансфер амалга ошиши осон кечмайди, чунки Фелишдан клуб камида 120 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Дарҳақиқат, бир неча кун аввал “Бенфика” президенти Луиш Филипе Виейра Жоау Фелишни “Роналду даври ниҳояланаётган бир пайтда Португалиядан чиқаётган жуда катта иқтидор эгаси”, дея таърифлаган ва жамоа унинг товон пулини ошириши ҳақида маълум қилган эди.

ЎзА
5 807