ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

Бектемир Мелиқўзиев 28 август куни ўзига тегишли бўлган WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади

Бектемир Мелиқўзиев 28 август куни ўзига тегишли бўлган WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади

Ҳамюртимиз шу куни мексикалик Алан Кампага қарши рингга кўтарилади. 

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 28 август куни АҚШда “Golden boy” компанияси томонидан ташкил этиладиган ва 10 раундлик жангдан иборат бўлган баҳсда супер ўрта вазн (76 кг) тоифасида мексикалик Алан Кампага қарши рингга чиқади. Унда Бектемир ўзига тегишли бўлган WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади.

Алан Кампа шу пайтга қадар проф боксда 22 та жанг ўтказган уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида эса ютқазган. Ғалаба билан тугатган жангларининг 11 тасида рақибларини нокаутга учратган.

3 614
ЎзА