ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Бекободлик волейболчи қизлар ғалаба қозонди

Бекободлик волейболчи қизлар ғалаба қозонди

Тошкент вилояти Пискент туманида қизлар ўртасида волейбол бўйича вилоят чемпионатининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, 4-умумтаълим мактабида ўтказилган баҳсда Бекобод шаҳри, Бўка, Оққўрғон ва Пискент тумани волейболчи қизлари вилоят босқичи йўлланмаси учун ўзаро куч синашди.

– Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшлар, айниқса, хотин-қизларни спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда, – дейди волейбол бўйича вилоят бош ҳаками Санжар Умматқулов. – Ушбу мусобақа ҳам вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилиб, қизларни спортга янада кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу орқали оилалар ва умуман жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсад қилинган. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада 240 нафар спортчи қизлар иштирок этди. 

photo5357535870409878572.jpg  

Мусобақа якуний натижаларга кўра, бекободлик спортчи қизлар фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Мезбон жамоа – пискентлик волейболчи қизлар эса иккинчи, Бўка тумани қизлари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб жамоалар 19 февраль куни Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида иштирок этади. 

1 377
Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА