ЎзА Ўзбек

30.07.2018 16:52 Чоп этиш версияси

БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШ: Ҳозирча иккита кумуш медаль бор, олтинни кутяпмиз

БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШ: Ҳозирча иккита кумуш медаль бор, олтинни кутяпмиз
Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар (19 ёшгача) ва ёшлар (23 ёшгача) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти.

Айни пайтда ўзбекистонлик спортчилар иккита кумуш медални қўлга киритишга улгуришди. Энди навбат олтинга келган бўлса не ажаб.

Жаҳоннинг 85 мамлакатидан 456 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақада ватанимиз шарафини 16 нафар спортчи ҳимоя қилишмоқда. Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги С-2 қайиғида 200 метрлик масофага эшкак эшиш бўйича маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бош соврин беларуслик қизларга насиб этди.

О. Юнусов, ЎзА
4 263