Германия чемпионатининг 28-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Пандемия сабаб оралиқ қисқа муддатларда давом этаётган Бундеслиганинг 28-тури телетомошабинларга ажойиб ўйинни туҳфа этди. Бу турда чемпионат пешқадамлари – «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Дордмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида ўтказилган ўйинда майдон эгаларини «деворлари» ҳам суяб юборганида дордмундликлар асосий рақибига анча яқинлашиб олган бўларди. Афсуски, мезбонлар мезбонлик «ҳуқуқидан» фойдалана олишмади. Киммизнинг биринчи бўлим охирларида киритган голи «Бавария»нинг ишончли ғалабасини ҳамда яқин таъқибчисини сезиларли очкога ортда қолишини таъминлади.

Учинчи ўринга даъвогарлик қилаётган уч жамоа қайд этган натижалар ҳам антиқа бўлди. Энг яхши имконият «Лейпсиг» ва «Байер»да эди. Рақибларини ўз майдонларида қабул қилган ушбу жамоалар мезбонлигига бориб ўйинда ғалаба қозонганларида эди, учинчи ўриндаги тақдирини яхшилаб олиши мумкин эди. Бироқ «Лейпсиг» «Герта»ни юта олмади, «Байер» эса ўз майдонида кутилмаганда «Волфсбург»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Мюнхеннинг «Боруссия»си эса сафарда «Вердер»дан очко тортиб олиш эвазига учинчи ўриндан умидини узмаганлигини исботлаб берди.

Кеча ниҳоясига етган 28-тур ўйинлари ортда қолди, эртадан эса 29-турга старт берилади. Оралиқ муддатнинг камлиги анча-мунча мутахассисларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Жумладан, «Лейпсиг» бош мураббийи Юлиан Нагелсман «Герта» (2:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб шундай деди: «Мен норозиман. Бу биз учун бир неча ойлардан сўнг рўй берган биринчи «инглиз ҳафтаси». «Герта» учун эса бу «инглиз ҳафтаси» эмас. Уларда 4 кунлик пауза бўлди. Мен Бундеслига тақвимини қай тарзда тузишларини тушунмайман. «Герта» жума куни, биз эса якшанба куни ўйнадик ва шундан сўнг чоршанбада бир-биримиз билан ўйнамоқдамиз. Яна бир бор ноқулай тақвимга дуч келяпмиз. Биз буни лига йиғилишида айтиб ўтдик, аммо бизни ҳеч ким тингламади»...

Бундеслига. 28-тур натижалари:

Боруссия Д – Бавария - 0:1
Гол: Киммих (43).

Баер – Волфсбург - 1:4
Голлар: Баумгартлингер (85) – Понграчич (43, 75), Арнолд (64), Штеффен (67).

Айнтрахт Ф – Фрайбург - 3:3
Голлар: Андре Силва (35), Камада (79), Чендлер (82) – Грифо (28), Петерсен (67), Хелер (69).

Вердер – Боруссия М - 0:0

Лейпсиг – Герта - 2:2
Голлар: Клостерманн (24), Шик (68) – Груйич (9), Пионтек (82-пен.).

Хоффенхайм – Кёлн - 3:1
Голлар: Баумгартнер (11), Баумгартнер (46), Субер (48) – Кайнс (60).

Фортуна – Шалке - 2:1
Голлар: Хеннингс (63), Караман (68) – Маккенни (53).

Аугсбург – Падерборн - 0:0

Унион Берлин – Майнс - 1:1
Голлар: Ингвартсен (33) – Баку (13).

28-турдан кейин «Бавария» 64 очко билан энг яқин таъқибчиси «Боруссия» (Д)ни 7 очкога ортда қолдирган ҳолда якка пешқадамлик қиляпти. «Лейпсиг» эса 55 очко билан учликни ҳосил қилган. Тўртинчи ва бешинчи ўринлардаги «Боруссия» (М) ва «Баер»да 53 очкодан бор. «Волфсбург» 42, «Хоффенхайм» 39, «Фрайбург» ва «Шалке-04» 37 тадан, «Герта» 35, «Келн» 34, «Аугсбург» ва «Унион Берлин» 31 тадан, «Айнтрахт» 29, «Майнс» 28 очкога эга. Турнир жадвалининг қуйи учлигини 27 очко тўплаган «Фортуна», 22 очко билан «Вердер» ҳамда 19 очкога эга «Падерборн» клублари ташкил этган.

Тўпурарлар баҳсида «Бавария» аъзоси Роберт Левандовски 27та тўпи билан етакчилик қиляпти. Тимо Вернер («Лейпсиг», 24) ва Ядон Санчо («Боруссия» Д, 14) бу борада иккинчи ва учинчи ўринда боришяпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бавария» пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди