ЎзА Ўзбек

10.02.2019 19:59 Чоп этиш версияси

Баскетбол бўйича Ўзбекистон кубоги

Баскетбол бўйича Ўзбекистон кубоги

Баскетбол бўйича 17 ёш ва ундан катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, шунингдек Наманган, Самарқанд, Хоразм, Навоий, ва Тошкент вилоятидан ташриф буюрган 8 та жамоа аъзолари ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди.

Қизиқарли баҳслар остида ўтган кубок мусобақасининг дастлабки кунги беллашувларида Хоразм, Наманган вилояти ҳамда Чирчиқ шаҳрининг баскетболчилари яхши натижаларни қайд этишди.

Финал учрашувида Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг спорт клуби жамоаси ҳамда пойтахтимизнинг “Электроаппарат” жамоаси ўзаро рўбарў келишди. Финал беллашувнинг иккита бўлимида ҳам ҳарбий спортчиларимизни қўли баланд келди.

Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг спорт клуби жамоаси 94:60 ҳисобида ғалабага эришиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўринни “Электроаппарат” спортчилари эгаллашган бўлса, учинчи ўринни Навоий вилоятининг “Сўғдиёна” жамоаси қўлга киритди.

Назокат Ражабова, ЎзА
7 050