ЎзА Ўзбек

05.12.2019 Чоп этиш версияси

“Барселона” ёш ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади

“Барселона” ёш ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади

Каталонияликлар клубида шу йил дебют қилган ва ўзининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган 17 ёшли Ансу Фати “Барселона” билан янги келишувга эришди. Бу ҳақда “Барселона” расмий сайти маълум қилди.

​Шартномага кўра, ёш ҳужумчининг товон пули 100 миллион евродан 170 миллион еврога оширилди. Агар футболчи асосий жамоанинг тўлақонли аъзосига айланса, бу сумма 400 миллион еврога ўзгаради. Битим муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади ва ўзаро келишувга кўра Фати яна икки мавсум жамоада ҳаракат қилиши мумкин бўлади.​

mini_2019-12-04-FIRMA-ANSU-21.jpg

mini_2019-12-04-FIRMA-ANSU-02.jpg

Таъкидлаш жоизки, 16 ёшу 321 кунлик пайтида асосий жамоада дебют қилган Ансу “Барселона” сафида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида “кўк-анорранглилар” тарихидан жой олди.

Маълумот ўрнида, Ансу Фати жорий мавсумда “Барселона” сафида 9 беллашувда иштирок этиб, иккита голга муаллифлик қилди.

3 896
ЎзА