ЎзА Ўзбек

07.07.2020 Чоп этиш версияси

“Барселона” янги трансферга ҳозирланмоқда

“Барселона” янги трансферга ҳозирланмоқда

“Барселона” яқинда “Ювентус” плеймейкери Миралем Пьянични ўз сафига қўшиб олган эди.

Каталонияликлар энди “Тоттенхэм”нинг энг қиммат футболчиси Танги Ндомбеле билан музокара олиб бормоқда. Бу футболчи айни пайтда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан келиша олмаяпти. Шунинг учун лондонликлар франциялик ярим ҳимоячини ўзлари олган нарх – 60 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.

Ндомбеле бу мавсумда 20 та учрашувда майдонга тушиб, иккитадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

4 227
ЎзА