ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

“Барселона” орзусидаги футболчини қўлга киритди

“Барселона” орзусидаги футболчини қўлга киритди

“Барселона” узоқ давом этган музокаралардан сўнг “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан келишувга эришди ва трансфер ёзда амалга оширилади, деб хабар берди Cadena Cope нашри.

Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи шартномасида кўрсатилган 111 миллион евро миқдоридаги товон пулини пасайтиришга уринмоқда. Бунинг учун “Барса” ўз футболчиларини Италияга кўчиб ўтишга кўндириши керак. Ҳозирча, Лаутаронинг трансферига қўшиладиган футболчилардан ярим ҳимоячилар Иван Ракитич ва Артуро Видаль, ҳимоячилардан Нелсон Семеду, Самюэль Умтити ва Жуниор Фирпо номзоди тилга олинмоқда.

22 ёшли Мартинес жорий мавсумда 31 ўйинда 16 гол урди.

4 782
ЎзА