ЎзА Ўзбек

14.04.2019 16:42 Чоп этиш версияси

“Барселона” Де Лигтга беш йиллик шартнома таклиф қилади

“Барселона” Де Лигтга беш йиллик шартнома таклиф қилади

Каталонияликлар “Аякс” ҳимоячиси Маттейс Де Лигтни ўз таркибига қўшиб олиш учун унга беш йиллик битим таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда AS нашри.

“Барселона” Де Лигт борасида “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва ПСЖ, шунингдек, “Бавария” ўртасидаги рақобатда ютиб чиқиш учун ҳимоячига бирданига беш йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.

Томонлар ўртасида қандай келишувлар бўлиши ҳали ойдинлаштирилмаган бўлса-да, “кўк-анорранглилар” томонидан 19 ёшли футболчи учун юборилган битимни қабул қилган заҳоти амстердамликларга таклиф юборади ҳамда ҳимоячи билан 2024 йилгача бўлган шартномага имзо чекади.

Эслатиб ўтиш жоизки, аввалроқ Де Лигт қайси клубга ўтиш борасида бир қарорга келгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

ЎзА
6 169