ЎзА Ўзбек

20.02.2019 Чоп этиш версияси

“Барселона“ чемпионлар лигасида нохуш ҳолатга тушиб қолди

“Барселона“ чемпионлар лигасида нохуш ҳолатга тушиб қолди

Хабарингиз бор “Барселона” кеча Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки баҳсида “Лион” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

Каталонияликлар бутун учрашув давомида рақиб дарвозаси томон 25 маротаба зарба йўллади. Аммо уларнинг биронтаси ҳам голга айланмади. Эътиборлиси, улар ЕЧЛ тарихида бундай ҳолатга биринчи марта дуч келишди. Аниқроғи, “Барселона” ушбу мусобақада шу кунгача рақиб дарвозаси томон 25 та зарба йўллаб бирорта ҳам гол ура олмаган ўйин бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Лион”га қарши жавоб ўйини 13 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.

3 095
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​