ЎзА Ўзбек

19.03.2020 Чоп этиш версияси

Барча теннис мусобақалари 7 июнга қадар қолдирилди

Барча теннис мусобақалари 7 июнга қадар қолдирилди

Профессионал теннис уюшмаси (АТP) ва Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WТА) мутасаддилари ўзаро келишган ҳолда барча теннис мусобақаларини 7 июнь кунига қадар ўтказмасликка келишиб олди.

Янги мавсумда қум қопламали кортда фақатгина “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” мусобақаси сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 июнга қадар Мадрид, Рим, Рабат, Мюнхен, Эшторил, Женева ва Лион шаҳарларидаги қум қопламали кортларда мусобақалар ўтиши керак эди .

2 420
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА