ЎзА Ўзбек

14.04.2019 22:54 Чоп этиш версияси

“Барcа” Лука Йович учун курашдан чиқди

“Барcа” Лука Йович учун курашдан чиқди

Каталонияликларнинг “Айнтрахт” ҳужумчиси Лука Йович учун бўлаётган курашларда иштирок этмаслиги тобора аниқлашиб бормоқда, деб ёзмоқда Marca. Унинг ўрнига тўртта номзод бор.

Қайд этилишича, “Барселона” раҳбарияти Йович учун сарфланадиган сумма ўзини оқламаслиги мумкин, деган фикрга келган.

Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, “Реал Мадрид” ва “Бавария” томонидан 21 ёшли футболчига қизиқиш давом этмоқда.

“Барселона” “шорт-лист”ида ҳозирча “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд, “Валенсия” футболчиси Родриго Морено ҳамда “Лилль”даги ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланиб бораётган Николя Пепе бор. Шунингдек, “Атлетико” етакчиси Антуан Гризманн номзодидан ҳам ҳали тўла-тўкис воз кечилмаган.

ЎзА
5 203