ЎзА Ўзбек

07.08.2019 11:59 Чоп этиш версияси

Бадминтон ва стол тенниси бўйича Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг чемпионлари аниқланди

Бадминтон ва стол тенниси бўйича Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг чемпионлари аниқланди

Маҳалла ёшлари орасида миллий ва оммавий спорт турларини тарғиб этиш ва кенг оммалаштириш, уларни спорт мусобақаларига фаол жалб қилиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш оилалар ўртасида ҳамжиҳатлик ва иноқликни янада кучайтириш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бир неча йиллардан бери ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида анъанавий тарзда “Маҳалламиз паҳлавонлари”, “Футболимиз келажаги”, шахмат-шашка бўйича оилалар ўртасида “Биз ақл-идрокли оилалармиз”, “Отам, онам ва мен – спортчи оила”, енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича “Биз эпчил ва чаққонмиз”, стол тенниси бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари”, бадминтон бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари” шиорлари остида спорт мусобақалари ўтказиб келинади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусини маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг жорий этиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Яккасарой тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Маҳалламиз стол теннисчилари” ва Маҳалламиз бадминтончилари” спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичлари ўтказилди.

6.JPG

11.JPG

Мусобақада маҳаллалараро ва туман босқичида ғолиб чиққан 11 та тумандан спортчи ёшлар иштирок этди. “Маҳалламиз бадминтончилари” мусобақаси якунига кўра 13-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида совриндорлар учлиги қўйидагича кўриниш олди:

Ўғил болалар:

1-ўрин. Артём Барисов – Миробод тумани Иноқобод маҳалласи,

2-ўрин. Бобур Шомуродов – Юнусобод тумани Шайх Шивли маҳалласи,

3-ўрин. Наврўзбек Раҳимбердиев – Учтепа тумани Найман маҳалласи.

Қиз болалар:

1-ўрин. Севара Исоқова – Миробод тумани Тонг юлдузи маҳалласи,

2-ўрин. Комила Эгамбердиева – Юнусобод тумани Шайх Шивли маҳалласи,

3-ўрин. Фарангиз Аҳмаджонова – Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласи.

11.JPG

19.JPG

“Маҳалламиз стол теннисчилари” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ҳам ўта қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Унга кўра 11-12 ёшли ўғил-қизлар ўртасида кучли учлик қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:

Ўғил болалар:

1-ўрин. Нодирбек Худоёров – Чилонзор тумани Нафосат маҳалла,

2-ўрин. Амирхон Шомуродов – Юнусобод тумани Шайх Шивли маҳалласи,

3-ўрин. Рихситилла Тўлаганов – Сергели тумани Навқирон маҳалласи.

Қиз болалар:

1-ўрин. Лола Қаҳрамонжонова – Чилонзор тумани 3-Чарх Камолон маҳалласи,

2-ўрин. Ширина Назарова – Бектемир тумани Олтинтопган маҳалласи,

3-ўрин. Екатерина Югина – Яккасарой тумани Муҳандислар маҳалласи.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек барча иштирокчилар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

О.ЭШМАМАТОВ, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА
680