ЎзА Ўзбек

21.07.2018 13:28 Чоп этиш версияси

Бадминтон бўйича маҳаллалараро мусобақа ўтказилди

Бадминтон бўйича маҳаллалараро мусобақа ўтказилди Нукусда спортнинг бадминтон тури бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага баҳсларнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 16 жамоа иштирок этди.

Қизиқарли ва кескин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида Нукус шаҳридан Исметуллаевлар оиласи биринчи ўринни, Қораўзак туманидан Султановлар оиласи иккинчи ўринни, Мўйноқ туманидан Муратовлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритди.

photo5373208287677360447.jpg

11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар орасидан биринчи ўринни Нукус шаҳридан Абубакирова Жарқинай ва Даўлетбаев Ерназар қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Кегейли туманидан Сапарбаев Мийирбек ва Турғанбаева Феруза эгаллади. Учинчи ўринни эса Чимбой туманидан Абдириймова Ҳурзия ва Қудайбергенов Камалатдин қўлга киритди.

photo5373208287677360446.jpg

Ғолиб ва иштирокчиларга Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 185