ЎзА Ўзбек

08.01.2020 Чоп этиш версияси

БААлик шахматчилар Тошкентда ўқув йиғин ўтказмоқда

БААлик шахматчилар Тошкентда ўқув йиғин ўтказмоқда

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган “Шаржа” шахмат клубининг 10 нафар аъзоси ўқув йиғин машғулотларини ўтамоқда.

photo5235761869552200641.jpg

Ўқув йиғин машғулотлари белгиланган дастур асосида ташкил этилаётган бўлиб, унда спорт маҳорат дарслари, блиц ва рапид йўналиши бўйича мусобақалар, академиянинг иқтидорли спортчилари иштирокида ўйин сеанслари ҳамда маданий тадбирлар ўрин олган. 

photo5235761869552200640.jpg

Машғулотларни академия мураббийи, халқаро тоифадаги спорт устаси, маҳоратли мураббий Элбек Алиқулов олиб бормоқда. Меҳмонлар билан академия тингловчилари ўртасида шахматнинг блиц йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди. 

photo5238022353789758511.jpg

Ҳафта охирида Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан БААнинг “Шаржа” шахмат клуби ўртасида ҳамкорлик битими имзоланиши кутилмоқда.

1 794
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА