ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Баҳринисодан навбатдаги олтин медаль

Баҳринисодан навбатдаги олтин медаль

Испаниянинг Мадрид шаҳрида каратэ бўйича Премьер-лига мусобақаси терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятли ўтди.

Вазни 50 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Баҳринисо Бобоева мусобақа финалида туркиялик Серап Ўзчелик билан рўбарў келди. Кескин ва муросасиз кечган баҳс каратэчимиз ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Баҳринисо ўз вазн тоифасида олтин медаль билан биргаликда келаси йили Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи қимматли рейтинг очколарини ҳам жамғарди.

2 988
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА