ЎзА Ўзбек

06.03.2020 Чоп этиш версияси

Аёллар спорт мусобақаси

Аёллар спорт мусобақаси

Бухорода 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходимлар ўртасида спортнинг “Шахмат ва шашка” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган 56 нафар аёллар иштирок этди. Муросасиз кечган баҳсларда спортнинг шахмат тури бўйича шахсий биринчиликда 3-ўринни вилоят ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси жамоасидан сафдор Азиза Рамазонова, 2-ўринни вилоят ИИБ жамоасидан сержант Махсума Адизова эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўрин вилоят ИИБ жамоасидан лейтенант Гулруҳ Ражабовага насиб этди.

Шунингдек, шашка спорт тури бўйича 1-ўринни 20-ЖИЭМ жамоасидан сафдор Мақсуда Адизова, 2-ўринни вилоят ИИБ жамоасидан катта лейтенант Холида Тойирова, 3-ўринни 7258-сонли ҳарбий қисм жамоасидан кичик сержант Матлуба Ражабова қўлга киритди.

Мусобақа якунида мутасаддилар томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

photo_2020-03-06_13-01-15.jpg

3 829
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА