ЎзА Ўзбек

12.07.2020 Чоп этиш версияси

Аёллар ўртасидаги Олий Лига учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди

Аёллар ўртасидаги Олий Лига учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди

Аёллар ўртасидаги Олий Лига учрашувлари пандемия шароити боис, Республика ҳудудларида жорий этилган карантин чекловлари туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

Таъкидлаш лозим, карантин чекловлари эълон қилингач, ЎзПФЛга Олий Лига клублари мурожаат билан чиқишди ва ҳозирги шароитда клубларнинг машғулот олиб бориши, ўйинларга бориб келиши билан боғлиқ муаммолар туфайли, чемпионат учрашувларини қолдиришни сўрашди.

ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, клублар билдирган фикр ва мурожаатларга асосан, чемпионат учрашувларини Республика миқёсида карантин чекловлари юмшатилгунига қадар тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

4 196
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА