ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Ўзбекистон Кубогининг ярим финалчилари маълум

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Ўзбекистон Кубогининг ярим финалчилари маълум

Ярим финалнинг марказий ўйини “Севинч” ва “Металлург” жамоалари ўртасида кечади.

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Унда энг қизиқарли ва муросасиз ўйин АГМК ва “Металлург” жамоалари ўртасида кузатилди. Бекободда ўтган дастлабки баҳсда ҳам ҳисоб тенг бўлганди – 1:1. Олмалиқдагиси ҳам ҳудди шу натижа билан якунланди. Ғолибни аниқлаш учун белгиланган 30 дақиқалик қўшимча вақтда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар баҳсида омад тажрибали ўйинчилари кўпчиликни ташкил этган бекободликларга кулиб боқди.

Қолган ўйинларда олдиндан кутилган натижалар кузатилди.

Чорак финалнинг натижалари:

АГМК – “Металлург” – 1:1. (Пен.бўй. 1:4)

“Севинч” – “Нефтчи” – 9:0

“Пахтакор” – “Андижанка” – 1:0

“Динамо” – “Сўғдиёна” – 0:12.

Кеча ЎФАда ярим финал ўйинлари учун қуръа ташланди. Унда жамоалар қуйидаги тартибда куч-синашадиган бўлишди:

“Сўғдиёна” – “Пахтакор”

“Севинч” – “Металлург”

Дастлабки учрашувлар 15 ноябрга, жавоб баҳслари эса 18 ноябрга белгиланган.

Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 30 ноябрь куни Олмалиқнинг АГМК стадионида ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда.

1 342
Ойбек Юнусов, ЎзА