ЎзА Ўзбек

28.07.2018 16:02 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ. Йиғинлар кўнгилдагидек ўтди

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ. Йиғинлар кўнгилдагидек ўтди
Ортда қолаётган ҳафтада аёллар футболи бўйича мамлакат ўсмир қизлар (U-16) ва ёшлар (U-19) терма жамоаларимиз ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишиб, Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни кўнгилдагидек давом эттиришяпти.

Илҳомжон Ханжариев устозлигидаги ўсмирларимиз йиғинни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказишди ва у ерда ташкил этилган халқаро турнирда қатнашишди. 

Мусобақадаги датслабки ўйин Қозоғистоннинг 17 ёшли ўсмир қизларига қарши кечди. Камола Эркинованинг 23-дақиқада киритган голи ҳисобни тенглаштиришга хизмат қилди ва ўйинда бошқа голлар бўлмади. Иккинчи учрашув тожикистонликларга қарши кечди ва бу ўйинда ҳамюртларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди – 3:0. Тўплар Марина Косникова (иккита) ва Камола Эркинов ҳисобига ёзилди. 

Вакилларимиз турнир мезбони Қирғизистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди (ўзбекистонликлардан тўпларни Камола Эркинова ва Ойсара Суюнова киритишди). 

Шу тариқа ўсмир қизларимиз халқаро турнирда фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди. Терма жамоамиз дарвозабони Ангелина Полюшкевич мусобақанинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Бош соврин эса қозоғистонликларга насиб этди.

Турнирда ўсмир қизлар терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этишди: 

Дарвозабонлар – Ангелина Полюшкевич (“Севинч”), Азиза Давлатова (“ТерДУ”, Сурхон).

Ҳимоячилар – Марина Косникова (“Бунёдкор), Севинч Қўчқорова, Фотима Турсуналиева (иккаласи ҳам АГМКдан), Зарина Жумаева (“Динамо-плюс"). 

Ярим ҳимоячилар – Парвина Содиқова, Зухра Турсуналиева (иккаласи ҳам АГМКдан), Умида Хотамова, Камола Эркинова (иккаласи ҳам “Пахтакор”дан), Азизахон Баҳромова (“БЎСМ”, Оққўрғон) , Нодира Искандарова (“Сўғдиёна), Ўғилой Сайдуллаева (“Севинч”), Зарина Маматкаримова (“Металлург).”

Ҳужумчилар – Диёра Жўрабоева (“Навбаҳор”), Лейла Ораниязова (“ИБЎСМ”, Тошкент вилояти), Ойсора Суюнова (“Локомотив”).
Осиё ўйинлари саралашига тайёргарлик кўраётган 19 ёшлилар терма жамоамиз эса кетма-кет йиғинини Наманганда ўтказди.

Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин доирасида учта ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва учаласида ҳам устунликка эришишди. Дастлаб "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" аёллар жамоаларига қарши ўйин ўтказиб, 8:2 ва 3:2 ҳисобларида ғалаба қозонган эди. Сўнгги учрашувни “Андижанка”га қарши уюштирган термамиз тажрибали жамоани ҳам ортда қолдиришнинг уддасидан чиқишди. 

Тожинисо Рашидова ва Арина Смирнова томонидан киритилган голлар терманинг –алабасини таъминлади. 

Футболчи қизларимиз йиғин давомида нафақат футбол машғулотлари билан банд бўлишди, балки ўзига хос маданий тадбирларда ҳ иштирок этишди. Терма делегацияси Наманганда жойлашган 26-сонли Меҳрибонлик уйига қарашли “Меҳржон” оромгоҳига ташриф буюриб, бу ерда тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олишди. Терма жамоа аъзолари болажонлар билан турли спорт тадбирларида иштирок этишди, жумладан, шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар уюштирилди. Шунингдек, футболчи қизлар болаларга мастер-класслар ўтказиб беришди.

Тадбир сўнггида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан турли совғалар топширилди.

19 ёшлилар термамизнинг таркиби қуйидагича бўлди:

Дарвозабонлар – Севара Нуриллаев (“Севинч”), Зарина Саидова (“Шўртан”), 
Нигора Ўзганова (“Металлург”).

Ҳимоячилар – Лайло Шодиева, Амина Шодиева (иккаласи ҳам “Севинч”дан), Озода Ҳожиева (“Бунёдкор”), Эльвина Камалиев (“Локомотив”), Мадина Ҳикматова (“Пахтакор”), Сабина Аманова (“Бухоро”).

Ярим ҳимоячилар – Лайло Тошева, Шахноза Қурбонова (иккаласи ҳам “Севинч”дан), Гулзода Саидова, Ҳусния Ганчева (иккаласи ҳам “Шўртан”дан), Муниса Ғиёсова, Арина Смирнова (иккаласи ҳам “Олмалиқ”дан), Гулжамол Норматова , Диёра Эркинова (иккаласи ҳам “Металлург”дан), Тожинисо Рашидова (“Бунёдкор”), Шаҳризода Зайнитдинова ("Локомотив"), Маҳлиё Назарқулова ("Сўғдиёна").

Ҳужумчилар – Рушания Мазитова ("Қизилқум"), Сарвиноз Комилжонова – (“Навбаҳор”), Мухлиса Мардиева (“Сўғдиёна”).

Ойбек Юнусов
4 478