ЎзА Ўзбек

06.09.2019 Чоп этиш версияси

Аёллар футболи: терма жамоамиз эртага Қирғизистонга сафар уюштиради

Аёллар футболи: терма жамоамиз эртага Қирғизистонга сафар уюштиради

Футболчи қизларимиз қўшни мамлакатнинг Қоракўл шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 27 август – 5 сентябрь оралиғида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Футболчи қизларимиз йиғин давомида машғулотлардан ташқари халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этишга ҳам улгуришди. Терма жамоамизга Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоаси рақиблик қилди. Дастлабки ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган футболчи қизларимиз иккинчи ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Терма жамоамиз бугун 6-13 сентябрь кунлари қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳрида ўтказиладиган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасида иштирок этиш учун сафарга отланди. Мазкур мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Непал ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Қирғизистонга йўл олган терма жамоамиз таркиби:

Дарвозабонлар:

Лайло Тиловова 08.03.1997 “Севинч”

Мафтуна Жонимқулова 26.07.1999 “Севинч”

Ҳимоячилар:

Лайло Шодиева 26.03.2000 “Севинч”

Солиҳа Ҳусниддинова 22.01.1998 “Бунёдкор”

Моҳира Жўрабоева 06.06.1996 “Металлург”

Танзиля Зарбиева 08.02.1991 “Севинч”

Ўғилой Қўчқорова 07.12.1996 “Севинч”

Ярим ҳимоячилар:

Мафтуна Шойимова 01.01.1999 “Севинч”

Малика Бурхонова 22.02.1999 “Севинч”

Дилдора Нозимова 03.11.1997 “Металлург”

Камила Зарипова 19.11.1998 АГМК

Умида Зоирова 22.04.1998 “Бунёдкор”

Рушания Сафина 25.11.1993 “Севинч”

Ситора Тақабоева 08.08.2001 “Сўғдиёна”

Ҳужумчилар:

Лианна Норбекова 06.06.1997 “Сўғдиёна”

Нилуфар Қудратова 05.06.1997 “Севинч”

Диёрахон Ҳабибуллаева 15.09.1999 “Сўғдиёна”

Людмила Карачик 08.12.1994 “Бунёдкор”

Мусобақа тақвими:

8 сентябрь

Тожикистон – Ўзбекистон

Қирғизистон – Непал

9 сентябрь

Ўзбекистон – Непал

Тожикистон – Қирғизистон

10 сентябрь

Непал – Тожикистон

Қирғизистон – Ўзбекистон

12 сентябрь

3-ўрин учун баҳс ва Финал

2 952
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА