ЎзА Ўзбек

22.09.2019 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Тахт эгаси” ўзгарди

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Тахт эгаси” ўзгарди

Чемпионликка асосий даъвогар икки жамоа – “Бунёдкор” ва “Севинч”нинг ўзаро тўқнашувида “қалдирғоч”ларнинг омади келди

Аёллар футболи бўйича Олий лига жамоаларининг иккинчи босқич ўйинлари давом эттирилмоқда. Кеча 4-тур ўйинларига навбат берилди.

Нафақат турнинг, балки аёллар мавсумининг марказий ўйинларидан бири “Бунёдкор” ва “Севинч” ўртасида ташкил этилди. Учрашув тақдири биринчи бўлимнинг ўрталаридаёқ ҳал бўлиб улгурганди. Ўзининг футболдаги тажриба орттириш, муболаға бўлмаса, юлдуз бўлишига асосий манба бўлиб хизмат қилган “Севинч” таркибидаги узоқ йиллик тўп суришлардан сўнг, бу мавсумда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилаётган Махлиё Сариқова учрашувнинг дастлабки беш дақиқаси ичида собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этиши кўп нарсани ҳал этиб бўлганди. Биринчи бўлимнинг ярмига келиб эса яна бир тиниб-тинчимас Умида Зоирова “Севинч” дарвозасини учинчи бор забт этиб, ўйин тақдирини ҳал этиб бўлди.

“Металлург”га қарши ўйинда очко йўқотган “Бунёдкор” бу гал бирорта ҳам очко “тушириб қолдирмаган” “Севинч” устидан ишонарли ғалаба қозонди.

“Сўғдиёна”нинг “Локомотив”, “Металлург”нинг эса “Қизилқум” устидан зафар қучишини олдиндан башорат қилиш қийин эмасди. Бироқ АГМКнинг ўз майдонида рақиби “Пахтакор” жамоасига мағлуб бўлишини кутмагандик...

5-турда қайд этилган натижалар:

“БУНЁДКОР” – “СЕВИНЧ” - 3:0
Голлар: Маҳлиё Сарикова (1, 5), Умида Зоирова (21)

“СЎҒДИЁНА” – “ЛОКОМОТИВ” - 5:0
Голлар: Сетора Такабоева (31, Карина Жумабойқизи (60- пен., 65-пен), Диёрахон Хабибуллаева (85-пен.90+2).

“МЕТАЛЛУР” – “ҚИЗИЛҚУМ-ГУЛИ” - 7:0
Голлар: Дилдора Нозимова (8), Шоира Қултўраева (37), Нозима Камолтоева (50-пен, 77, 85), Мохирахон Жўрабоева (59), Махфуза Туропова (90+2)

“АГМК” – “ПАХТАКОР” - 2:3
Голлар: Арина Смирнова (18), Дилрабо Асадова (46) - Дурдонахон Бахтиёрова (37), Ойбарчин Турғунова (67), Кристина Чунакова (76)

Навбатдаги тур ўйинлари:
6-тур. 25 сентябрь

“Бунёдкор“ - АГМК
“Металлург“ - “Сўғдиёна“
“Қизилқум“ - “Локомотив“
“Севинч“ - “Пахтакор“.

1 275
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА