ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Севинч” жамоасига олтин медаллар ва бош соврин – Кубок топширилди

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Севинч” жамоасига олтин медаллар ва бош соврин – Кубок топширилди

Қаршининг “Севинч” клуби бу йилги аёллар ўртасида ўтказилган мамлакат чемпионатининг Олий лигасида ғолибликни қўлга киритди ва ўз тарихида ўн учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Шу муносабат билан Қарши шаҳридаги мўъжазгина “Дельфин” дам олиш масканида клуб бош ҳомийси – “Шўртангазкимё мажмуаси” томонидан жамоа футболчилари ва мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

photo5201688455178988528.jpg

Маросимда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Очилов, клуб бош ҳомийси – “Шўртангазкимё мажмуаси” МЧЖ бош директори Шуҳрат Асланов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов Ўзбекистон профессионал футбол лигаси вакиллари ва шунинг бошқа расмий шахслар ҳамда футбол фахрийлари ҳозир бўлишди.

Чемпион жамоа вакилларига – футболчи ва мураббийларга ЎзПФЛнинг олтин медаллари, биринчи даражали диплом, Кубок, клуб ҳомийлари томонидан эса эсдалик совғаси сифатида сўнгги тоифадаги ноутбуклар топширилди.

photo5201688455178988531.jpg

Ўз ўрнида, жамоа бош мураббийи Владислав Хан вилоят ва шаҳар ҳокимиятларига, клуб бош ҳомийси раҳбариятига ташаккурномалар тақдим этди. Шунингдек, ЎФА ва ЎзПФЛ номидан Вилоятда спортни, айниқса футболни, шу жумладан, аёллар футболини ривожлантириш ва оммалаштиришдаги, “Севинч“ аёллар жамоасининг профессионал тарзда шаклланиши, таркибида мамлакат турли терма жамоаларига номзодлар етказиб бериш йўлида барча шароитларни яратиб бераётганлиги ва футболчи-мураббийларни ҳар доим ҳам қўллаб-қувватлаб келаётганлиги учун Қашқадарё вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Зойир Мирзаевга, “Шўртангазкимё мажмуаси” МЧЖ бош директори, “Севинч” профессионал футбол клуби президенти Шуҳрат Аслановга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

photo5201688455178988530.jpg

Тақдирлаш маросимида клуб томонидан йилнинг энг яхшилари ҳам тақдирланишди. Бунда “Энг яхши ўйинчи” номинация ғолиби – Мафтуна Шойимова, “Энг яхши тўпурар” номинанти – Нилуфар Қудратова, “Энг яхши дарвозабон” номинацияси ғолиби – Лайло Тиловова ва “Энг ёш ўйинчи” номинацияси лауреати – Севара Рўзиевалар бўлишди. 

photo5201688455178988529.jpg

Маросим ўйин-кулгу ва хурсандчиликлар билан давом этди.

photo5201688455178988533.jpg

3 342
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА