ЎзА Ўзбек

15.11.2019 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Севинч” ўн учинчи бор олтин медал соҳиби

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Севинч” ўн учинчи бор олтин медал соҳиби

Бугун мамлакатимизнинг тўрт шаҳрида аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионати олий лига ўйинларининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашуви Бекободда ўтказилди. Агар майдон эгалари мағлубиятга учраган тақдирда, ёинки ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳолатда ҳам “Бунёдкор” жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўларди. Бироқ бекободликлар “қалдирғочлар”нинг “қанотини қайирдилар” - учрашувнинг 21-дақиқасида Дилдора Нозимова томонидан киритилган гол “Металлург”нинг ғалабасини таъминлаш билан бирга, “Бунёдкор”нинг кумуш медал билан кифояланишига сабаб бўлди. Аммо мезбонларнинг ютуғи унинг ўзига хизмат қилмади, Жиззахда “Сўғдиёна” АГМК жамоасини мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди. 

photo5366364188571708291.jpg

“Бунёдкор”нинг Бекободдаги мағлубияти “Севинч”нинг бош соврин эгаси бўлишини таъминлади. Владислав Хан шогирдлари ўз майдонларида “Қизилқум” жамоасини мағлуб этиб, уч йиллик танаффусдан кейин яна олтин медалли бўлди. Уларнинг бу муваффақияти ўз тарихидаги ўн учинчисидир.

photo5366364188571708293.jpg

photo5363862438841265431.jpg

14-турда қайд этилган натижалар:

“СЎҒДИЁНА” – АГМК - 2:1

Голлар: Диёрахон Хабибуллаева (6, 90+4-пен.) - Мадина Юсупова (34).

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 4:0

Голлар: Мафтуна Шойимова (30, 50), Лайло Шодиева (34), Шахноза Қурбонова (45+1).

“МЕТАЛЛУРГ” – “БУНЁДКОР” – 1:0

Гол: Дилдора Нозимова (21).

“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” - 4:3

Голлар: Мадина Воҳидова (37, 53-пен.), Рўзихон Асқарова (64-пен.), Кристина Чунакова (65) – Зебиноси Халимова (39), Камола Бердиева (88), Жасмина Абдуғаниева (90+3).

photo5363862438841265432.jpg

Шу тариқа, 2019 йилги мавсумнинг якуний натижаси қуйидагича бўлди: 1. “Севинч“ 36 очко; 2. “Бунёдкор“ 35; 3. “Сўғдиёна“ 29; 4.“Металлург“ 28; 5. АГМК 15; 6. “Локомотив“ 9; 7. “Пахтакор“ 8; 8. “Қизилқум“ 4 очко.

2 666
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА