ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Аёллар футболи: қизларимиз Тожикистон ва Непални мағлуб этишди

Аёллар футболи: қизларимиз Тожикистон ва Непални мағлуб этишди

Қўшни Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳрида ўтказилаётган “Умид кубоги-2019” халқаро мусобақасида қатнашаётган Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоамиз аввалига Тожикистон термасини йирик – 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Голларнинг тўрттасини Дилдора Нозимова, учтасини Людмила Карачик, иккитадан Умида Зоирова ва Диёра Хабибуллаева киритган бўлса яна бир голга Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.

Бугун футболчи қизларимиз Непал давлати термасига қарши майдонга тушди ва рақибларини 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Голлар Людмила Карачик ва Рушания Сафина ҳисобига ёзилди.

Қизларимиз эртага Қирғизистон термаси билан куч синашади. Агарда Баҳром Норсафаров шогирдлари мазкур ўйинда ҳам ғолиб чиқишса, мусобақанинг финал баҳси иштирокчисига айланади.

3 404
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА