Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.01.2019 18:47 Чоп этиш версияси

Аёллар футболи: бир вақтнинг ўзида ёшлар ва Олимпия термалари йиғинда

Аёллар футболи: бир вақтнинг ўзида ёшлар ва Олимпия термалари йиғинда Аёллар футболи бўйича Олимпия терма жамоамиз 5 январдан буён йиғин ўтказаётган эди, кечадан 19 ёшгача бўлган қизлардан иборат ёшлар термамиз ҳам машғулотларга киришди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар Олимпия терма жамоаси 2020 йили Токиода ўтадиган олимпиадага саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида қатнашади. Саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Мусобақага 13 февраль куни қуръа ташланади.

Ушбу турнирга тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳром Норсафаров бошчилигидаги аёллар олимпия терма жамоаси 5 январдан Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Йиғиндан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги тактик-техник ҳаракатларини такомиллаштириш, қўйилган вазифани бажаришга қодир бўлган жамоани шакллантиришдан иборат. Қизларимиз 7 январь куни Республика илмий-амалий спорт медицинаси марказида тиббий текширувдан ўтишди.

15 январга қадар давом этаётган йиғинда қуйидаги футболчилар иштирок этмоқда:

Дарвозабонлар – Лайло Тиловова, Мафтуна Жонимқулова (иккаласи ҳам “Севинч”дан), Гуландон Бойматова (“Металлург”)

Ҳимоячилар – Дилрабо Асадова (АГМК), Солиҳа Ҳусниддинова, Дилноза Бектемирова (иккаласи ҳам “Бунёдкор”дан), Холида Дадабоева (“Металлург”), Танзила Зарбиева, Феруза Бобохўжаева, Мафтуна Шоимова (учаласи ҳам “Севинч”дан), Азиза Норбоева (“Сўғдиёна”)

Ярим ҳимоячилар – Дилдора Нозимова, Феруза Турдибоева, Рушания Сафина (учаласи ҳам “Металлург”дан), Умида Зоирова (“Бунёдкор”), Фазилат Баҳромова (“Шўртан”), Мафтуна Панжиева, Малика Бурҳонова (иккаласи ҳам “Севинч”дан)

Ҳужумчилар – Камола Бердиева (“Локомотив”), Нилуфар Қудратова (“Севинч”), Людмила Карачик (“Бунёдкор”), Диёра Хабибуллаева (“Металлург”).

Кечадан ўқув-машғулотлар йиғинини бошлаган ёшлар (U-19) терма жамоамиз эса апрель ойида Осиё чемпионати саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида қатнашади. Ўйинларнинг қаерда ўтиши масаласига 13 февраль куни ташланадиган қуръа натижалари ойдинлик киритади. Катта эҳтимол билан саралаш ўйинлари Тайландда ташкил этилиши мумкин.

Ёдингизда бўлса, айнан шу жамоамиз 2018 йилнинг октябрь ойида Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг биринчи босқичида муваффақиятли қатнашиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритганди.

Бош мураббий Карима Йўлдошева Тошкентдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилган:

Дарвозабонлар – Зарина Саидова (“Шўртан”), Севара Нуруллаева (“Севинч”), Нигора Ўзганова (“Металлург”).

Ҳимоячилар – Лайло Шодиева, Маржона Тўраева (иккаласи ҳам “Севинч-2”дан), Озода Ҳожиева, Муниса Ғиёсова (иккаласи ҳам АГМКдан), Мадина Ҳикматова (“Пахтакор”), Ҳусния Ганчева (“Шўртан”), Омина Шодиева (“Қизилқум”), Динара Худойназарова (“Локомотив”), Сабина Аманова (“Бухоро”).

Ярим ҳимоячилар – Арина Смирнова (АГМК), Гулзода Саидова (“Шўртан”), ШаҳризодаЗайнитдинова (“Локомотив”), Сўғдиёна Алламуродова (“Севинч”), Маҳлиё Назарқулова , Ситора Токабаева (иккаласи ҳам “Сўғдиёна”дан), Диёра Эркинова (“Металлург”).

Ҳужумчилар – Тожинисо Рашидова (“Бунёдкор”), Шаҳноза Қурбонова (“Севинч”), Мухлиса Мардиева, Диёра Жўрабоева (иккаласи ҳам “Навбаҳор”дан), Албина Бобоқулова (“Сўғдиёна”).

photo5314582404993755737.jpg


Ойбек Юнусов, ЎзА