ЎзА Ўзбек

28.10.2019 Чоп этиш версияси

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Бўлажак мураббийлар халқаро семинарда иштирок этмоқда

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Бўлажак мураббийлар халқаро семинарда иштирок этмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда фаолият олиб бораётган мураббийлар маҳоратини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

25 октябрдан буён пойтахтимиздаги Чиғатой спорт мажмуасида аёллар футболи бўйича ФИФАнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда. Ўқув жараёни ОФК ҳамда ФИФА йўриқчиси, ОФКнинг техник эксперти Хестерин де Реус раҳбарлигида ташкил этилмоқда. Курслар давомида мураббийлар ўзларининг ҳам амалий, ҳам назарий билимларини янада бойитиб олиш имконига эга бўлишмоқда.

Аёллар футболи бўйича ўтказилаётган мазкур ФИФА курсларининг асосий мақсади – мураббийлар малакасини ошириш, уларни турли ёш тоифалари билан бирдек самарали ишлашини таъминлаш, қолаверса, уларнинг машғулот жараёнларига янги кўникмаларни доимий татбиқ этиб боришини йўлга қўйиш саналади.

Ушбу ўқув курсларида 28 нафар мураббийлар ҳамда айни пайтда футболчилик фаолиятини давом эттираётган бир қатор аёл футболчилар иштирок этишмоқда.

3 221
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА